Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ташқи ишлар вазири "дипломатик урушлар" қай даражада чуқурлашиши мумкинлигини айтди
2.04.2018 20:01,  
1

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, "Скрипаль иши" туфайли Ғарб билан бўлаётган дипломатик урушларга изоҳ берар экан, улар қай даражада чуқур тус олиши Москвага боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

"Дипломатияда жавоб қайтариш тамойили бор, уни ҳеч ким бекор қилган эмас, ва бу тамойил изчиллик билан қўлланилади. Агар аввал болаликда гапирилганидек каби гапирадиган бўлсак, — ким биринчи бўлиб бошлаган бўлса, ўша тўхташи керак. Биз болалар ўйинини ўйнаётгандек сингари иш тутишни хоҳламаймиз, аммо ҳозирча бизнинг шериклар айнан шу иш билан шуғулланмоқда", — деди Лавров бангладешлик ҳамкасби билан ўтказган учрашуви якунида ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

Эслатиб ўтамиз, Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 4 март куни британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томон Скрипалларнинг А234 моддаси билан заҳарланишида Россиянинг алоқаси борлигини таъкидламоқда. Расмий Москва буни қатъий инкор этиб келмоқда.

Ўтган ҳафтада Европа иттифоқининг қатор мамлакатлари, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва баъзи бошқа давлатлар Солсберидаги ҳодиса туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарорини қабул қилдилар. Москва худди шундай жавоб чораларини қўллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан