Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дипломатик «тарсаки» ортидан Россия президенти АҚШга боради
3.04.2018 13:34,  
6

Оқ уй яқин орада АҚШ президенти Дональд Трампнинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашуви бўлиб ўтиши мумкинлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Сара Сандерс маълум қилди.

«Улар қатор манзиллар, жумладан, Оқ уйда икки томонлама учрашув ўтказишни муҳокама қилди», — деди Сандерс.

Оқ уй вакили учрашув санасини ошкор қилмади ва «бу яқин орада бўлиб ўтиши»ни айтиш билан чекланди.

Маълумот учун, Путин ва Трамп ўзаро икки марта учрашган. Июль ойида президентлар Ҳамбургдаги «Катта йигирматалик» саммити доирасида учрашишганди. Ўшанда Украина ва Суриядаги инқироз муҳокама қилинганди. Сиёсатчиларнинг кейинги учрашуви Данангдаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида рўй берди. Бу учрашув вақтида улар Сурия бўйича қўшма баёнот беришганди. Шундан кейин президентлар бир неча марта телефон орқали мулоқот қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 4 март куни британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томон Скрипалларнинг А234 моддаси билан заҳарланишида Россиянинг алоқаси борлигини таъкидламоқда. Расмий Москва буни қатъий инкор этиб келмоқда.

Европа иттифоқининг қатор мамлакатлари, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва баъзи бошқа давлатлар Солсберидаги ҳодиса туфайли 100 дан ортиқ россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарорини қабул қилдилар. Москва худди шундай жавоб чораларини қўллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан