Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Владимир Путин президентликка қайта сайлангандан кейинги илк хориж сафарини амалга оширди
3.04.2018 15:51,  
11

Россия президентлигига қайта сайлангандан кейинги илк хориж сафарини Туркиядан бошлаган Владимир Путин бугун Анқарада Туркияда президент Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашади.

Кремль матбуот хизматига кўра¸ Путин ва Эрдўғон видеоконференция орқали Туркиянинг биринчи ядро станцияси пойдеворини қуриш маросимида қатнашади. Бу станция Россия билан ҳамкорликда қурилади.

Россия ва Туркия президентларининг ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари¸ хусусан¸ Туркиянинг Россиядан қуруқлик-ҳаво русумидаги ракеталар тизимини сотиб олиш режаси тафсилотларини муҳокама қилиши айтилмоқда.

4 апрель куни Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг ҳам Анқарага келиши ва Путин-Эрдўғон сўзлашувларига қўшилиши кутилмоқда. Учала президент учрашуви марказида Россия¸ Туркия ва Эрон аралашиб келаëтган Суриядаги 7 йиллик уруш мавзуси бўлиши хабар қилинди.

Туркия ҳарбийлари 2015 йилнинг ноябрида Сурия билан чегарасида Россия қирувчи учқичини уриб туширганидан сўнг¸ икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб кетган эди.

Аммо ҳар иккаласининг Ғарб билан алоқалари ëмонлашиб бораëтгани ортидан¸ Путин ва Эрдўғон ўзаро муносабатларни қайта тиклашга уринмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан