Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокимлигига биринчи хорижлик ходим ишга олинди
3.04.2018 20:51,  
4

Тошкент шаҳар ҳокимлигида биринчи хорижлик ходим пайдо бўлди. Бу ҳақда, ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Тиллаевга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Жанубий кореялик мутахассис, Сеул мэрияси департаменти вакили Ким Ю Шик шаҳар ҳокимининг пойтахт маъмурияти фаолияти тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ишларига масъул маслаҳатчиси бўлди.

IT соҳасида 20 йиллик иш тажрибасига эга Ким Ю Шик Жанубий Корея пойтахтида соҳани ривожлантириш билан шуғулланган ва Сеулдаги барча жамоат жойларининг бепул Wi-Fi нуқталари билан таъминланиши бўйича лойиҳада иштирок этган.

Тошкент шаҳар ҳокими учун мутахассис ажратилиши тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ноябрь ойида қилган давлат ташрифи доирасида эришилган эди.

Жанубий кореялик мутахассис билан бир йиллик шартнома тузилган. Ҳоким маслаҳатчисига маошни Сеул мерияси тўлайди, Тошкент ҳокимлиги эса унинг яшаши ва қатнови учун кетган харажатларини қоплайди.

«Маслаҳатчининг асосий вазифалари — Тошкентда ҳам Сеулдагидек шаҳар бошқаруви бўйича ситуацион марказ яратилишидан иборат. Ягона марказ орқали шаҳарда коммунал соҳа, шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги, тезкор чоралар кўриш тизимларидаги барча вазиятларни онлайн режимда кузатиш мумкин. Унга кўчалардаги барча кузатув камералари ҳам уланади. Буни Smart City унсурларидан бири дея ҳисоблаш ҳам мумкин, аммо бу мутлақо алоҳида лойиҳа», — таъкидлади Алишер Тиллаев.

Ким Ю Шик ҳокимликка шаҳар кадастр хизматига веб-жойлашув тизимини жорий этишга ҳам ёрдам беради. Бу келишув Жанубий Кореянинг GEO2 компанияси билан амалга оширилган. Айни вақтда ҳокимлик, GEO2 ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривжжлантириш вазирлиги қошидаги «Unicon.uz» маркази иштирокида уч томонлама қўшма корхона тузилган.

Янги тизим нотариал хизматлар фаолиятидаги қоғозбозликларни бартараф этишга хизмат қилади.

«Тизимни жорий этишнинг мазмуни шундаки, ҳар бир фуқаро ўз хонадонида мобил телефони ёки компьютер орқали барча кадастр ҳужжатларидан фойдаланиш ва солиқ тўлаш имконига эга бўлади. Нотариал хизматлар ҳам ўз хизматларини тақдим этишда электрон базадан фойдалана олади», — деди ҳоким ўринбосари.

Алишер Тиллаев бу тижорий лойиҳа эканини таъкидлаб ўтди. Унинг қиймати қарийб 3 миллион долларни ташкил этади. Давлат божидан ташқари, хизматлар учун комиссион тўлов ҳам белгилаб олинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан