Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товар ва хизматлар рўйхати тасдиқланди
4.04.2018 09:38,  
34

«Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори  (ВМҚ-249, 30.03.2018-й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.

Қарор билан Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати тасдиқланди.

Нархларни давлат томонидан тартибга солиш (тарифларни) ўрнатиш, мазкур рўйхатдан ташқари:

  • табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга);
  • Президентнинг қарорларида нархлари тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан ҳам амалга оширилади.

Шунингдек қарор билан тасдиқланган низомда монопол юқори ва монопол паст нархларнинг аниқланиши тартиби белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан