Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу сафар кескин рад этилди. ​Адҳам Шодмонов: Ўзбекистонда пул алмашиши ёки синиши ҳақидаги барча миш-мишлар асоссиз​
4.04.2018 16:11,  
21

ЎзА аввалроқ иқтисодчи эксперт Адҳам Шодмонов билан бўлиб ўтган «Инфляциянинг яширилиши ёхуд пул алмашадими?» мавзусидаги суҳбатни эълон қилинганди. Мазкур мавзу бир қатор сайтларда кенг муҳокама қилингани, кўпчилик саволга жавобни турлича талқин қилиб, мавзу очиб берилмаганини маълум қилгач, эксперт бу борада яна бир бор ўз фикрларини билдирди.

Пул бозор шароитида хўжалик муомаласига чиқариладиган ва ишлатиладиган тўлов воситаси ҳисобланади ва бу доимий характерга эга. Нақдсиз пуллар тижорат банклар ўз мижозларига қарз берганида муомалага киритилади. Нақд пуллар эса банк мижозларга кассалар орқали берилади.

Бунда ҳар қайси мижоз, албатта, банк қарзларини қайтариши ва бошқа пул муомалалари (харидлар) учун банкларга пул топшириши шарт. Демак, бу ҳолатда муомаладаги пул миқдори ўзгармайди. Пул эмиссияси ҳолатида пулни муомалага чиқариш эса пул умумий миқдорининг ортишига олиб келади.

Одатда кредитлар, банкдаги бор пул ҳисобидан берилади. Бор пул эса – банкнинг ўз пули, жалб этилган манбалар - грант, омонат каби қарзлардан ташкил топади. Нархларнинг ёки ишлаб чиқаришнинг ўсиши муомалага яна пул чиқариш заруриятини юзага келтиради.

Эмиссиянинг ўсиши эса давлатнинг товар муомаласи талаби билан чамбарчас боғлиқдир. Бу тўғрисида аҳоли олдиндан хабардор қилинади. Мисол учун, жаҳон тажрибасида бир ой ёки бир ҳафта олдин.

Бундай талаблар турлича бўлиши мумкин. Кўплаб давлатларда буни бюджетнинг йирик миқдордаги тақчиллиги билан боғлашади. Қувонарлиси, Ўзбекистонда бундай тақчиллик кузатилгани йўқ. Ёки товарлар муомаласининг қисқариши, миллий ишлаб чиқариш суръатларининг тушиб кетиши ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда, аксинча, миллий ишлаб чиқариш кун сайин ривожланиб бормоқда, демакки пул алмашади ёки синиши ҳақидаги барча миш-мишлар асоссиз.

Яна бир гап. Пул чиқаришда ўз-ўзидан эмиссиявий даромад олиш ҳам назарда тутилади. Хусусан, ўрта асрларда бу жараён тангаларнинг бузилиши билан ҳам боғлиқ бўлган. Чунки бундан катта даромад олинган. Кейинчалик қоғоз пуллар чиқарилишида ҳам катта даромад олина бошлаган, яъни қоғоз пуллар ўрнига номиналини ўзгартирмасдан шундай қийматли тангаларни зарб этиш ҳам катта даромад келтирган.

Адҳам Шодмонов, иқтисодчи эксперт.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан