Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядаги яна бир савдо марказида ёнғин чиқди. Ҳалок бўлганлар бор
4.04.2018 18:55,  
4

Москванинг шарқий қисмида жойлашган "Персей" савдо марказида ёнғин чиқди. Ҳозирда қутқарувчилар савдо марказидан одамларни эвакуация қилишмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. 

"Ёнғинга 2-чи даража берилди. Жабрланганлар бор. Одамлар захира чиқиш йўллар орқали эвакуация қилинмоқда", — деб таъкидлади агенликка суҳбатдош.

Москва ФВВ ББ матбуот хизмати ушбу савдо марказида ёнғин чиққанлигини тасдиқлади.

"Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин савдо марказининг 4-чи қаватида юзага келган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Зудлик билан воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боришган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади", — дейилган хабарда.

Кейинчалик, савдо марказнинг бир нафар ходими ҳалок бўлганлиги ҳамда 3 нафар ёнғин хавфсизлиги ходимлари жабрланганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳудудда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан