Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон гимнастика федерацияси президентлигидан кетган Лола Каримова ўрнига янги раҳбар тайинланди
4.04.2018 19:01,  
16

4 апрель куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Гимнастика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди, дея хабар қилди қўмита матбуот хизмати.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов, шунингдек, Гимнастика федерацияси мутасадди ходимлари иштирок этди.

Конференцияда бунгача «Ёшлар иттифоқи спорт маркази» МЧЖ директори лавозимда фаолият олиб борган мутахассис, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Заррина Абдуллаева Гимнастика федерацияси президенти лавозимига сайланди.

Заррина Абдуллаева ўз нутқида мамлакатда гимнастикани янада ривожлантириш учун қўлдан келган барча ишни қилишга тайёр эканини маълум қилди.

«Барчамизга яхши аён, гимнастика мамлакатимизда маълум даражада ривожланган, оммавийлашган. Аммо, шунга қарамай айни пайтда муаммолар етарли. Бир қанча йўналишларда оқсаш кўзга ташланади. Жумладан, спорт гимнастикаси, трамполин ва акробатикада натижалар кўнгилдагидек эмас. Биргаликда янги тизимни йўлга қўйиб олишимиз керак. Малакали мутахассисларни жалб этиб, улар билан тажриба алмашишимиз лозим», — деди федерациянинг янги президенти.

Конференция давомида, шунингдек, Гимнастика федерациясининг биринчи вице-президенти сифатида ишлаб келган Руслан Мустаев ва федерация бош котиби сифатида фаолият кўрсатган Гёзелла Филлипова истеъфога чиқди. Федерациянинг янги раҳбари улар ўрнига муносиб мутахассислар номзодини кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги собиқ элчиси Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифасида Ўзбекистон гимнастика федерацияси президентлиги лавозимидан кетаётганини хабар қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан