Мудҳиш хабар. Жиззах вилоятида икки Nexia тўқнашиб, ёниб кетди. Саккиз киши ҳалок бўлди (видео)

04.04.2018 | Жамият | 4354

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 4Р-34 «Жиззах—Гагарин» йўлининг 49-километрида икки Nexia тўқнашиб, ёниб кетди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Ҳодиса 4 апрель куни соат 12:40 атрофида юз берган. Ижтимоий тармоқлар, Telegram’даги оммабоп каналларда воқеа жойидан видео ва фотолар пайдо бўлган.

Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ҳайдаб келаётган Nexia «Жиззах—Дўстлик» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган арнасойлик 26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашувдан сўнг ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида ҳар иккала автомобилда бўлган барча — жами саккиз киши ҳалок бўлган.