Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Скрипал иши бўйича Ўзбекистон Россиянинг баёнотини қўллаб-қувватлади
5.04.2018 11:53,  
2

Россиянинг Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилотида (КҚТТ) қилган баёнотини ташкилотга аъзо бўлган мамлакатларнинг 14 таси қўллаб қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, КҚТТдаги Россиянинг доимий вакили Британиянинг Солсбери шаҳрида бўлиб ўтган, собиқ разведкачи Скрипалнинг заҳарланиши билан боғлиқ воқеани, Кимёвий  қуролни таъқиқлаш халқаро конвенцияси нормаларига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилган эди.

Ушбу таклифни ташкилотга аъзо бўлган 41 мамлакатдан 14 таси қўллаб-қувватлади. Улар Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Сурия, Эран, Венесуэла, Покистон, Никарагуа ва Куба.

Маълумот учун, Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 4 март куни британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томон Скрипалларнинг А234 моддаси билан заҳарланишида Россиянинг алоқаси борлигини таъкидламоқда. Расмий Москва буни қатъий инкор этиб келмоқда.

Европа иттифоқининг қатор мамлакатлари, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва баъзи бошқа давлатлар Солсберидаги ҳодиса туфайли 100 дан ортиқ россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарорини қабул қилдилар. Москва худди шундай жавоб чораларини қўллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан