Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Айрим тоифадаги шахсларнинг Ўзбекистонда жойлашган банкларга раҳбар этиб тайинланишини тақиқлади
5.04.2018 12:18,  
7

Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарларига қўйиладиган янги талаблар тасдиқланди. Унга кўра Марказий банк уч тоифадаги шахсларнинг банк раҳбарлари этиб тайинланишини тақиқлади. 

Ушбу ҳужжат билан тижорат банкларининг раҳбарлари, бошқарув аъзолари, бош бухгалтерлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек, микрокредит ташкилотлари ва кредит бюролари раҳбарлари учун янги талаблар тасдиқланган.Бу Марказий банк қарорида кўзда тутилган.

Талабларга кўра, барча номзодлар иқтисодиёт соҳасида олий маълумотга ва банк соҳасида икки йилдан ўн йилгача иш тажрибасига эга бўлиши керак. Раҳбарлик лавозимига номзодлар, шунингдек, бошқарув тажрибасига ҳам эга бўлиши лозим.

Банк ва уларнинг филиаллари раҳбарлигига уч тоифадаги номзодлар тайинланиши ва тавсия этилиши мумкин эмас:

  • Бевосита унинг иштирокида (фактлар билан асосланган) банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни бошқарган шахслар;
  • суд қарорига кўра раҳбарлик лавозимига тайинланмайдиган шахслар;
  • Ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида ишловчи номзодлар.

Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган лавозимларга номзодлар қонунчиликни, пул-кредит сиёсати тамойилларини, қарз бериш ва депозитларни билиши, компьютер ва барча керакли банк дастурларини ишлата олиши лозим.

Банкнинг бош офиси ва унинг филиаллари раҳбариятидаги ўзгаришлар ва тайинланишлар ҳақидаги ахборот буйруқ чиққанидан кейин уч кун ичида банкнинг расмий сайтида эълон қилиниши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан