Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кимлар дипломатик ваколатхона раҳбари бўлиши мумкин?
6.04.2018 11:42,  
22

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Фармонда дипломатик ваколатхона раҳбари кимлар бўлиши мумкинлиги белгиланди.

Ҳужжатга кўра, олий маълумотга эга бўлган, давлат ва чет тилларини яхши биладиган, тегишли ишбилармонлик, маънавий ва касбий фазилатларга эга бўлган, шунингдек, тарих, маданият соҳаларини, миллий анъаналар ва урф-одатларни, Ўзбекистон Республикасидаги социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини чуқур биладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси дипломатик ваколатхона раҳбари бўлиши мумкин.

"Дипломатик ваколатхона раҳбари ўзи ишлаб турган давлатда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўлни самарали давом эттириш, мамлакат манфаатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суришни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикасининг олий расмий вакили ҳисобланади", — деб таъкидланган президент Фармонида.

Шунингдек, ўзлари ишлаб турган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ходимлар ва давлат органлари расмий вакиллари идоравий мансублиги ва ҳисобдорлигидан қатъи назар дипломатик ваколатхонанинг раҳбарига сўзсиз бўйсуниши ва зиммасидаги вазифаларни бажаришда ўз фаолиятини у билан мувофиқлаштириши қўшимча қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан