Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятидаги айрим ҳудудларнинг пойтахтга ўтказилиши ҳақида янги маълумотлар берилди
6.04.2018 12:00,  
6

Тошкент маъмурий ҳудуди 18 квадрат километр атрофидаги катталикда кенгайтирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар бош архитектори Асомиддин Тожиевнинг uza.uz сайтига маълум қилди

Ўзбекистон Пойтахти Тошкентни кенгайтириш борасидаги ташаббус Президент Шавкат Мирзиёев томонидан киритилган бўлиб, бу лойиҳага чет элдан тажрибали мутахассис ва йирик компаниялар жалб этилган. 

Ушбу кўрсаткич пойтахтга киритилаётган ҳудуднинг табиий ландшафтидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши мумкин. Тошкентнинг айни дамдаги ўзгартирилмаган ҳудуди 33,4 квадрат километрни ташкил этади. Лойиҳа бўйича ҳозирда ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмоқда.

Пойтахтга киритилиши кўзда тутилган ҳудудларда фотосъёмка, геология, инженерия мутахассислари иш олиб бормоқда. Шунингдек, мазкур ерлардаги газ, электр ва сув таъминотлари даражаси ҳам ўрганилмоқда. Тошкент шаҳар бош архитекторининг айтишича, бу жараён изчил меҳнатни талаб этади ва бу қисқа фурсат ичида амалга ошириладиган иш эмас. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан