Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда идораларга шахсий имтиёзлар тақдим этиш ҳақида қарорлар қабул қилиш тақиқланди
6.04.2018 12:04,  
7

Ўзбекистонда идораларнинг шахсий имтиёз ва преференциялар тақдим этиш ҳақида қарорлар қабул қилиши тақиқланди,  Президентнинг 4 апрелдаги «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида.

Ҳужжатга мувофиқ Президент девонининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш ва ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш хизмати ташкил этилади.

Хизмат ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган, шунингдек бюрократия, ҳуқуқбузарлик ва коррупция учун шароит яратаётган тизимли муаммолар ва камчиликларни аниқлаш билан шуғулланади. Президентининг қарорлари бажарилишини мониторинг ва назорат қилади.

Хизматга давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан Президент қарорларининг амалга оширилиши тўғрисида маълумот талаб қилиш, ҳуқуқий камчиликларни тўлдириш ва янги қонунларни қабул қилиш, амалдаги нормаларни ёки бошқа ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш бўйича мажбурий таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Белгиланишича, ҳукумат қарорларининг лойиҳалари Хизмат билан мажбурий мувофиқлаштирувга асосан амалга оширилади. Ўзида умуммажбурий кўрсатмаларга эга бўлган, жумладан шахсий имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этишни назарда тутувчи ҳукумат ва идоравий протокол қарорлари, ёзма кўрсатмалари қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан