Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«КамАЗ» 2018 йилгача ўз-ўзини бошқарадиган автобусларни чиқармоқчи
1.09.2016 09:54,  
7

2018 йилгача Россия йўлларида биринчи марта автопилот автобуслар пайдо бўлиши ҳақида «КамАЗ» компанияси хабар берди.

Лойиҳа «Шатл» деб номланган бўлиб, унда «Марказий илмий-тадқиқот автомобиль ва автомотор институти» (НАМИ) ва Яндех ҳам иштирок этмоқда.

Бундай автобуслар 12 ўринли бўлади. Лойиҳанинг илк прототипи эса 24 август куни «Москва халқаро автосалони»да намойиш қилинди.

Автобус тайёр бўлгач, унинг синови ёпиқ ҳудудлар — аэропорт, бизнес-парк, илмий майдонлар ва музейларда ўтказилади. Маълум қилинишича, автобус тезлиги соатига 25 километрдан ошмайди.

Лойиҳада «КамАЗ» ишлаб чиқариш ва маркетинг билан, Яндех эса ИТ тхнологиялар билан шуғулланади. «НАМИ»да эса аллақачон гибдрид технологиялар мавжуд.

Ш​унингдек, Яндех автобус ўзини ўзи осон бошқариши учун яхшироқ хариталар ишлаб чиқади.

2015 йил октябрьида «КамАЗ» автопилотда ишлайдиган юк ташиш машинасини тақдим этган эди. Тахминларга кўра, 2020 йилгача шундай «КамАЗ»лар серияли ишлаб чиқарила бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан