Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Душанбе Тожикистонда ярадор толиблар даволанаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
6.04.2018 17:48,  
6

Тожикистон "Толибон" билан алоқа қилмайди, бу ҳаракат республикада террорчилик ташкилоти деб тан олинган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаевга асосланиб РИА Новости хабар берди.

Аввалроқ Қундуз вилоятилик депутат Камол Афғонистон ҳукумат кучлари билан жангларда ярадор бўлган "Толибон" жангарилари Тожикистондаги шифохоналарда тиббий ёрдам олишаётганини айтганди.

"Тожикистон "Толибон" ҳаракати билан ҳеч қандай алоқани қўллаб-қувватламайди, лекин ОАВда вазиятни кескинлаштириш мақсадида вақти-вақти билан ушбу мавзуга оид турли иғвогарона баёнотлар пайдо бўлмоқда", — деди Улуғхўжаев.

Унинг сўзларига кўра, тожик-афғон чегарасидаги вазият барқарор ва ноқонуний ҳаракатларни ўз вақтида бартараф эта оладиган тожик чегарачилари назорати остида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан