Финляндияда неча нафар Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилиши маълум бўлди

06.04.2018 | Таҳлил | 3003

2017 йил 31 декабр ҳолатига Финляндияда 500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қилади, деб хабар қилди Финляндия статистика идораси вакили Йони Рантакар.

Шунингдек, Финляндияда собиқ совет иттифоқи давлатлари фуқаролари истиқомат қилади, улардан 269 нафар Қозоғистон, 19 нафар Тожикистон, 21 нафар Туркманистон фуқароларидир.

2018 йил бошида Шавкат Мирзиёев Финляндия раҳбари Саули Нийнистёга йўллаган мактубида мамлакатлар турли соҳаларда аниқ дастурлар ва лойиҳаларни ҳамкорликда ривожлантириш бўйича кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб ўтганди.