Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Лебедевни "Дўстлик" ордени билан мукофотлади
6.04.2018 19:59,  
2346

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедевни "Дўстлик" ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Мукофотни МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг Минск шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов топширди.

"Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Ўзбекистон Республикаси президенти фармонини ўқиб берди ва Сергей Лебедевга кўп томонлама самарали алоқалар, МДҲ доирасида дўстона ва яқин қўшничиликка асосланган давлатлараро муносабатлар, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган кўп томонлама лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштироки учун юқори давлат мукофотини топширди", — дейилади хабарда.

Лебедев унинг фаолиятига юқори баҳо бергани учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг самимий ва чуқур миннатдорлигини етказишни сўради ва ўзи туғилиб ўсган мамлакати – Ўзбекистоннинг олий давлат мукофотларидан бирини олиш унинг учун алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев таваллудининг 70 йиллиги арафасида ушбу орден билан мукофотланди. Лебедев 1948 йил 9 апрелда Жиззахда туғилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан