Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек-қирғиз чегарасида отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди
7.04.2018 20:21,  
21

Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросига ўқ узишди.Республика давлат чегараси матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро ҳалок бўлган.

Ҳодиса 7 апрел куни Жалол-обод вилояти Ақси туманидаги Мамай маскани ҳудудида содир бўлган.

Хабарда билдирилишича, 1984 йилда туғилган, Қурулуш қишлоғида яшаган Қирғизистон фуқароси олинган жароҳати сабабли Кербен шаҳридаги касалхонада вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган, ҳодиса жойида чегара қўшинлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан иборат гуруҳ иш олиб бормоқда. Айни пайтда икки мамлакат чегарачилари вакиллари ўртасида бўлиб ўтган ҳодиса сабабларини аниқлаш юзасидан учрашув ўтказилмоқда.

Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков тегишли идораларга чегарадаги воқеани Ўзбекистон томони билан синчковлик билан ўрганиб чиқишни топширди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан