Жиззахда ҳоким ўринбосарларига автомобиллар берилди

08.04.2018 | Ўзбекистон | 2493

Жиззахда ҳоким ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати хабар  қилмоқда.

"Жиззах вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштириш корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди", — дейилади хабарда.

Вилоят ҳокими ўринбосарига 1 дона "Ласетти" русумли, шаҳар ва туманлар ҳокими ўринбосарларига 1 донадан жами ўн уч дона "Нексия-3" русумли хизмат автомашиналари топширилган.

Илгарироқ Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев келиб тушган 5337 мурожаатдан 71 фоизини қаноатлантиргани учун "Мурожаатлар билан ишлашда энг зўр ҳокимлар" рўйхатидан ўрин олган эди.