Ўзбекистон Тожкистонга газ етказиб беришни бошлади

08.04.2018 | Ўзбекистон | 2394

Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб беришни бошлади, деб хабар қилмоқда "Узбекистан 24" телеканали.

Қўшни мамлакатга газ етказиб бериш ҳақидаги шартнома Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлган сафари вақтида имзоланган эди.

Шартномаимзоланганидан сўнг газ етказиб бериш тизими жуда қисқа вақт ичида қайта тикланди. Дастлабки босқичда газ қўшни мамлакатнинг чегара олди ҳудудлари ҳамда йирик саноат корхоналарига етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонга газ етказиб бериш 2012 йилда тўхтатиб қўйилган эди. "Тожиктрансгаз" ва "Ўзтрансгаз" компаниялари орасида имзоланган шартномага кўра, 2018 йилда Тожикистонга 15,1 млн доллар эавазига 126 млн метр куб газ етказиб берилади. Табиий газ ўтказиш қуввати соатига 125 минг метр куб бўлган  "Музрабод — Душанбе" қувури орқали етказиб берилади.