Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Скрипаллар оиласи янги исмлар остида АҚШга кўчиб ўтиши мумкин
8.04.2018 13:20,  
1

Британиялик жосус ва Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипалга ҳамда унинг қизи Юлияга янги исмлар остида АҚШга кўчиб ўтишни таклиф этишади, деб хабар қилмоқда Sunday Times.

Нашр хабарига кўра, бундай чора янги суиқасдлардан ҳимояга йўналтирилган.

Шунингдек, британиянинг Ми-6 махфий хизмати ЦРУдаги ҳамкасбларига мурожаат этишган ва Скрипалларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакатни танлаш масаласида ёрдам сўрашган.

"Уларга янги исмлар остида яшашни таклиф этишади", — деб хабар қилади нашр Британия ҳукуматидаги манбадан олинган хабар асосида.

Маълумотларга кўра, Скрипаллар кўчиб ўтиши мумкин бўлган мамлакатлар орасида шунингдек, Канада, Австралия ва Янги Зеландия ҳам бор.

"Улар кўчиб ўтиши эҳтимолга анча яқин бўлган жой — Америка, чунки у ерда уларни ўлдириш имконияти камроқ ва у ерда уларни ҳимоя қилиш осонроқ", — деб айтган музокаралардан хабардор манба.

Бундан ташқари манба иккала жабрланганлар ҳам ҳушида эканлигини ва тез орада тергов ишларига ёрдам беришлари мумкинлигини маълум қилган.

Илгарироқ тўртинчи март куни Сергей скрипал ва унинг қизи Юлияга Британиянинг Солсбери шаҳарчасида А234 заҳарли моддаси ёрдамида тажовуз уюштирилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан