Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёнинг тўққизта давлати Суриядаги кимёвий ҳужумлар бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашини чақиришни талаб қилди
9.04.2018 10:04,  
6

Дунёнинг тўққизта давлати Суриядаги эҳтимолий кимёвий ҳужум бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақиришга даъват қилмоқда. Бу ҳақда Британия доимий ваколатхонаси хабар қилди.

Таъкидланишича бундай ташаббус билан Хавфсизлик кенгашининг учта доимий аъзолари — Буюк Британия, Франция ва АҚШ, шунингдек, Польша, Нидерландия, Швеция, Қувайт, Перу ва Кот-д'Ивуар давлатлари чиқишган.

Сурияда ишловчи шифокорлар ва қутқарувчилар мухолифат назоратида бўлган Шарқий Гутадаги охирги шаҳар – Думада 7 апрелда кимёвий ҳужум амалга оширилган бўлиши мумкинлигини маълум қилишган. Ҳужум оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлгани айтилган. Таъкидланишича, ҳужум Сурия қуролли кучлари томонидан амалга оширилган. Бироқ расмий Дамашқ кимёвий ҳужум ҳақидаги хабарни уйдирма деб атамоқда.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан