Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб айрим тоифадаги фуқаролар хорижга чиқолмайди
9.04.2018 14:38,  
2

“Етказилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди. Лойиҳага кўра, 2018 йил 1 майдан бошлаб етказилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базаси жорий этилади.

Маълумотлар базасига юқорида қайд этилган хизматларнинг ҳар биридан қарздорлик миқдори жисмоний шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан юқори, юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан юқори бўлган қарздорлар киритилади.

Қарздорларга банк хизматлари (омонатларни жалб этиш ва микроқарз бериш бундан мустасно), суғурта хизматлари, шунингдек лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда қарздорларнинг халқаро йўловчи ташиш хизматларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиши таъқиқланади. 

Вақтинчалик чекловлар қарздорлар маълумотлар базасига киритилган вақтдан бошлаб маълумотлар базасидан чиқарилгунларига қадар амал қилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан