Марказий банки хорижий валюталар курсини янгилади: доллар ва евро курси қулашда давом этмоқда

09.04.2018 | Иқтисод | 3213

Марказий банк 10 апрелдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,93 сўмга тушди ва 8 094,99 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 39,68 сўмга кўпайди ва 9936,60 сўмга етди.

Россия рубли эса 2,30 сўмга арзонлашди ва 139,37 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.