Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида яна бир таъқиқ олиб ташланди
9.04.2018 21:10,  
5

Саудия Арабистони илк бор Канн кинофестивалида иштирок этиб, унда бир неча қисқа метражли фильмлар тақдим қилади ҳамда миллий опера ва оркестрини яратишда Франция билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Parisien нашри хабар бермоқда

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг Францияга ташрифи давомида Франция ва Саудия Арабистони маданият вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунларига кўра, Саудия Арабистони маданият вазири Авад бин Салоҳ ал-Авад Канн кинофестивалида иштирок этиш бўйича Франция маданият вазири Франсуаза Ниссен билан келишувга эришилганидан мамнуният билдирган.

Ниссен Франция Саудия Арабистонига ўз оркестри ва операсини яратишда кўмак кўрсатишини айтган. Саудия Арабистонидаги илк опера театри Жиддада барпо этилади.  Шу кунгача Саудияда оркестр ва опералар фаолияти тақиқланган эди

Маълумот учун, валиаҳд шаҳзода бундан аввал аёлларнинг автомобиль бошқаришига қўйилган тақиқни олиб ташлаганди. Сўнгра уларнинг стадионларга киришларига ҳам рухсат этди. Яқинда эса 30 йиллик тақиқлардан кейин кинотеатрлар фаолияти қайтадан тикланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан