Ўзбекистон АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

09.04.2018 | Технологиялар | 2477

Ўзбекистон қуролли кучларни модернизация қилиш соҳасида АҚШ билан ҳарбий-техник ҳамкорликни давом эттиради, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори миллий қонунчилик базасида душанба куни эълон қилинди.

Мирзиёев Ўзбекистоннинг асосий хорижий ҳамкорлари билан ташқи сиёсий ва ташқи ийтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўрта муддатга белгиланган устувор йўналишларни тасдиқлаган.

"Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири Америка Қўшма Штатлари билан ўзароманфаатли ва кўпқиррали ҳамкорликни ривожлантиришдир… Ҳарбий-техник ҳамкорлик, ҳарбий таълим соҳасида ва кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликни давом эттириш режалаштирилмоқда", — дейилади ҳужжат матнида.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон фан ва техника, иқтисодиётни модернизация қилиш масалаларида АҚШ билан алоқаларни фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Республика шунингдек ЕИда ҳамкорлик ва шериклик бўйича кенгайтирилган битимни тузиш, хорижий инвестициялар бўйича ўзбек-европа кенгашини ташкил қилишни режалаштирмоқда, дейилган ҳужжат матнида.

"Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан, Европанинг олд давлатлари билан, хусусан, Германия, Италия, Франция ва Буюк Британия билан, шунингдек Марказий ва Шарқий Европа давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор", — деб таъкидланган қарорда.

Мирзиёев 2017 йилнинг сентябрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштироки доирасида Нью-Йоркда америка компаниялари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди ва иккитомонлама бизнес-форумда иштирок этди. Форум якуни бўйича АҚШ компаниялари билан нефте-газ, нефт-кимё, машинасозлик, электротехника саноати ва фуқаролик авиацияси соҳаларида умумий ҳажми 2,6 миллиард долларлик шартномалар имзоланди. Ўзбекистон томон маълумотларига кўра, америка компанияларининг республика иқтисодиётига киритган сармоялари миқдори 600 миллион долларни ташкил этган. Ўзбекистонда АҚШ компаниялари иштирокида 160дан зиёд корхоналар ўз фаолиятини олиб бормоқда.