Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон "AIM 2018 Investment awards" ғолиби бўлди
10.04.2018 10:34,  
3

"Энг яхши инвестицион лойиҳа" номинациясида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ғолиб бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Комил Алламжонов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида

Алламжоновнинг хабар беришича, 2018 йил 9 апрель куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида анъанавий Annual Investment Meeting (AIM) халқаро инвестициявий форуми доирасида "AIM 2018 Investment awards" мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

"2017 йилда Марказий Осиё, Кавказ ва Россия минтақасидаги энг яхши инвестицион лойиҳа" номинациясида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ғолиб бўлди. Бу Президентимизнинг инвестициявий муҳитни яхшилаш борасидаги ислоҳотларининг халқаро эътирофи ва баҳосидир. Барча юртдошларимизни табриклайман ва янги муваффақиятлар тилайман!", — деб ёзади президент матбуот-котиби.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан