Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Билиб қўйган фойдали. Тожикистонда сайёҳлар ўзларини қандай тутишлари лозим?
10.04.2018 17:34,  
68

Илья Буяновский – Москвалик саёҳатчи. У собиқ иттифоқ давлатларини бирма-бир ўрганиб чиқмоқда, натижаларни ўзининг блокида чоп этади. Бу сафар Илья Буяновский Тожикистонга саёҳат қилганда маҳаллий урф-одатларга риоя қилиш муҳимлиги ҳақида ўз фикрларини баён қилди. Шарқда ўзини тутиш қоидаларини у Марказий Осиё давлатларида қилган сайёҳатлар давомида яхши ўзлаштириб олди.

Тожикистон сайёҳни улкан тоғлари ва меҳмондўстлиги билан ҳайратда қолдиради. Бу ерда одам ташвишли ҳолатга тушади — "кеч тушгунча ҳамма нарсага улгуриш керак". Йўловчи тун бўлиши билан ётиш учун жойни топади.

Тожикистон кўпчилик аҳолиси рус тилини билади. Шунинг учун сайёҳлар таксида, гавжум бозорларда, дастурхон тепасида албатта суҳбатлашади.

Буяновский, Тожикистон бўйлаб сайёҳат қилганда қандай ўзига хос хусусиятларга эътибор бериш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Тожикистонда узоқ вақт суҳбатлашиш одати бор

Бир қарашда тожикистонликлар, Марказий Осиё қолган халқлари каби оддий содда одамларга ўхшашади.

Кўча ва бозорларда нотаниш одамлар сизларни эски дўст сифатида қарши олиб, қизиқарли суҳбатга чорлаши мумкин. Ҳар бир одам бир ҳил: қаердан сиз? қачон келдиз? қизиқарли жойларда бўлдизми, қачон туғилгансиз, оила ва болалар борми? ким бўлиб ишлайсиз? деган савол беришига ҳаракат қилади, бундан ҳайрон бўлиш керак эмас. Сайёҳ бу саволларга қайта-қайта жавоб беришга тўғри келади.

Кўриниб турганидек, халқлар чуқур маъноли аҳлоқий анъаналарга эга. Исломий аҳдлар ва қадимий урф-одатлар маҳаллий аҳолига ҳар бир ҳаёт ҳолатига ўз йўриқномаларини қолдирган.

Шунинг учун тожик ёки ўзбек тез ва осонгина сўзларни танлаб-танлаб айтади. Мулойим табассум маданияти ва "кичик суҳбатлар" катта аҳамиятга эга. Умумий гаплардан иборат суҳбатларни тожиклар соатлаб давом этишлари мумкин. Меҳмон билан суҳбатлашиш кўпчилик учун, унга ҳурмат кўрсатиш белгиси ҳисобланади.

Тожикистон меҳмондўстлиги

Шарқнинг энг улуғ анъанаси бу — меҳмондўстлик.

Тожикистонлик кўп кишилик оилалар катта уйларда истиқомат қилишади. У ерда меҳмон учун ҳар доим жой топилади. Уйларда кўп сонли одамлар етадиган турли рангдаги гиламлар ва ёстиқлар терилган. Тоғли чекка жойларда тожиклар бой эмас, лекин меҳмон учун нон, сарёғ, мева ва чой топилади.

Умуман олганда, аҳоли яшаш пункти чекка жойда бўлиб, қишлоқ масжидига яқин бўлсангиз шунчалик сизни кўп меҳмонга чақиришади. Лекин эсда тутинг…

Уч рад этиш қоидаси

"Лондонда нима шарманда бўлса, Рангунда шараф бўлади", — деб ёзган XIX асрда Киплинг. Рус маданиятида беҳуда гаплашиб ўтириш ёқтирилмайди, бироқ Марказий Осиёда ҳаммаси бошқача.

Меҳмонга таклиф ёки совға бериш бу оддий эътибор белгисидир. Битта одам таклиф қилди, бошқаси рад этди, ҳамма ҳурсанд. Тушунарсиз ҳолатлар учун Тожикистонда аҳлоқ қоидалари бўйича учта рад этиш қоидаси бор: агар сизга бир нарса таклиф қилишса — сиз биринчи навбатда рад этсангиз. Агар суҳбатдош жиддий туриб олса, у зудлик билан такроран таклиф қилади, ва сизнинг учинчи бор "йўқ" жавобингиз якуний ҳисобланади.

Бироқ, агар сиз "ҳа" деб жавоб берган бўлсангиз, унда керак бўлмаса, суҳбатдошингиз, эҳтимол, чиройли рад жавоб бериши мумкин.

Тожикистонда ўзингизни йўқотманг

Тожикистонда баланд ва самимий ҳурсанд бўлиш табиий ҳолатдир. Бироқ шовқин қилиш, урушиш, зиддиятли вазиятда қўл силташ юзни йўқтиш деганидир.

Хорижий фуқаролар бу зиддиятда инобатга олинмайди. Бироқ тожикистонликлар бутун қишлоқ ёки махаллада ўз ҳурматини йўқотиши мумкин.

Шунинг учун маслаҳат — безовта бўлманг, айрим аҳлоқ қоидаларни оддий тарзда қабул қилинг.

Савдолашиш ўринли

Тожикистонда шаҳар ва қишлоқларда супермаркетлар бор, бироқ ҳаётнинг маркази барибир — бозорда. Одатда бозор автовокзал ҳам ҳисобланади. У ерда йўловчилар енгил автомашиналарга тўпланади ва кўплаб ошхона ва чойхоналар мавжуд.

Бу ерда савдолашиш ўринли ҳисобланади. Лекин нархни 5-10 баравар арзонлаштиришга ҳаракат қилманг. Савдонинг бошида одатда нарх 1,5 бараварга кўп қўйилган. Асосийси — олдиндан нархни келишмасдан буюрма ва ҳеч қандай хизматларни қабул қилманг, нарса олиб келингандан кейин савдолашиб бўлмайди.

Аёллар бошларида рўмол

Тожикистон мусулмон давлат ҳисобланади. Бироқ эронликлар ёки афғонистонликлар назарида бу ерда виждон эркинлиги ҳукмронлик қилади.

Аёллар бу ерда узун кўйлакларда ва бошларида рўмол ўралган. Ҳатто Душанбе ва Хўжанд шаҳарларида аёллар машина бошқарганини кам кўрасиз.

Тожикистонда эркаклар йўлни энг яхшиси эркаклардан сўраши маъқул. Тожик қизлар жуда чиройли улар билан расмга тушишга ҳаракат қилманг.

Бу қоидалар Памир учун ҳам амал қилади. Аёллар европача кийинганига алданиб қолманг: исмаилизм бу ерда камроқ чекловлар бор, лекин аслида ундан кам эмас.

Ҳурмат билан бир пиёла чой

Ҳар бир халқнинг урф-одатлари дастархонда билинади. Марказий Осиё таомлари жуда хилма-хил ва маззали.

Тожикистонда кўк чой ичишади ва айрим ҳолатларда шакар солишади. Бу ерда чойни чашкаларда эмас, пиёлаларда ичишади. Ҳурмат билан чой узатиш- бу пиёла ярмини тўлдирган ҳолда берилади, бу шошманг деган маънода бўлади.

Тожикистон халқларининг умумий осмони

Тожикистон — кўп миллатли мамлакатдир. Хужандан Кулябгача бир миллионга яқин ўзбеклар истиқомат қилади. 

Сизнинг суҳбатдошингиз қайси миллатга мансублигини дарҳол англай олмайсиз, шунинг учун бу ерда миллий масаладаги саволларни жуда эҳтиёткорлик билан бериш керак.

Ва ниҳоят Тожикистонда нима ҳақда сўраш керак эмас

Тожикистонликларга 1990 йилларда бўлган уруш ҳақида эсга олиш, умуман олганда сиёсий, ижтимоий қийинчиликлар ҳақида гапириш керак эмас. Бу каби мавзуларни кўтаришга ҳожат йўқ. Ҳозирги Тожикистон — тинч, меҳмондўст, сайёҳлар учун хавфсиз бўлган мамлакатдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан