Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойдаги автобус ишлаб чиқарадиган компания "Ўзавтосаноат" билан ҳамкорлик қилмоқчи
11.04.2018 09:38,  
5

Хитойнинг "Жонгтонг Бас энд Холдинг Ко ЛТД" компанияси "Ўзавтосаноат" билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди, деб хабар қилмоқда Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, Шэньси провинциясига сафар қилган Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ушбу компанияси раҳбарияти билан музокара олиб борган. Компания таъсисчилари Ўзбекистонга ташриф буюриб, автомобилсозлик бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти раҳбарияти билан музокара ўтказиш истаги борлигини билдирганлар.

Ташкил этилганига 40 йил бўлган "Жонгтонг Бас энд Холдинг Ко ЛТД" компанияси асосан шаҳарлараро ва туристик автобуслар ишлаб чиқаради. Биргина 2017 йилда 20 000 та ҳар хил моделда автобус тайёрланган, 3000 дан ортиғи экспорт қилинган. 2018 йилнинг ўтган даврида эса 2000 мингтаси экспортга жўнатилган.

Компания бугунги кунгача Ўзбекистондаги туристик ташкилотларга юздан ортиқ автобус сотган.

Жўраев билан музокаралар чоғида компания раҳбарияти Ўзбекистонга, жумладан Марказий Осиё давлатлари бозорига туристик автобуслар етказиб бериш истагида эканлигини таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан