Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 2018 йил 1 чорагида кескин кўпайди
11.04.2018 13:55,  
2318

Марказий банк 2018 йил 1 апрел ҳолатига бўлган Ўзбекистон олтин-валюта захираларини миқдорини маълум қилди.

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2018 йил 1 апрел ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 28 494,0 млн АҚШ доллари (2017 йил 1 январ ҳолатига 26 428,8 млн АҚШ доллари), шундан халқаро валютадаги активлар — 14 517,2 млн АҚШ доллари, монетар олтин — 13 976,8 млн АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 27 086,7 млн АҚШ долларини ташкил этди (2017 йил 1 январ ҳолатига 25 188,3 млн АҚШ доллари).

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан