Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жамоат транспортида ягона тўлов карталари жорий этилади
11.04.2018 13:56,  
9

Ўзбекистонда барча жамоат транспортида ягона тўлов карталарини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу чоралар 2030 йилгача автомобил транспортини ривожлантириш концепцияси лойиҳасида кўзда тутилган.

Бу ҳужжат йўловчилар ташиш учун тарифларни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш ва йўловчиларни ташиш транспорт ҳаражатларини ўрнини қоплаш механизмини такомиллаштиришни назарда тутади.

Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда жамоат транспортида босқичма-босқич қулай транспорт тўлов тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Биринчи навбатда Тошкент ва вилоятлардаги йирик шаҳарларда ягона тўлов транспорт карталарини жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Автоматлаштирилган тизим татбиқ этилиши билан бирга ҳайдовчилар йўловчилардан йўл кира ҳақини йиғиш вазифасидан озод этади.

Ҳайдовчиларни бутун диққат эътиборини фақат йўловчиларни ташишда хавфсизликни таъминлаш, қатновлар ўз вақтида ҳаракатланиши ва жадвалга риоя қилиш, автотранспорт воситаларининг эҳтиёткор фойдаланилишини таъминлашга қаратилади.

"Автоматлаштирилган тўлов тизими лойиҳаси турли транспорт тўлов карталарни жорий қилишни кўзда тутади. Масалан, умумий карталар ҳамда махсус карталар — имтиёзлардан фойдаланиладиган аҳоли — пенсионерлар, бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган йўовчилар, талабалар ва мактаб ўқувчилари ", — дейилган ҳужжатда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан