Тожикистон Ўзбекистондан келадиган тухум импортини тақиқлаб қўйди

11.04.2018 | Жаҳон | 3425

«Тожикстандарт» агентлиги расмийси 11 апрель куни маълум қилишича сўнгги пайтларда Тожикистонга ташқаридан келтирилаётган тухумнинг сифатсизлиги тўғрисида аҳолидан кўплаб шикоятлар тушаётганини боис тухум импорти вақтича тӯхтатилган. Бу ҳақдаги қарор 9 апрель куни қабул қилинган.

Охирги икки кун давомида Ӯзбекистон билан чегара ӯтказиш пунктларида Тожикистонга тухум келтириш тақиқланди.

11 апрель куни бир неча чегара ӯтказиш пунктлари бундай чеклов жорий этилганини тасдиқлади.

Ӯтган ой Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасида визасиз борди-келди бошланиши ортидан қӯшни давлатдан Тожикистонга арзон тухум, анор, гурунч ва бошқа маҳсулотлар ӯта бошлади.

Натижада, бир қути тухумнинг нархи Душанбе бозорларида 27 сомонидан 17 сомонийгача пасайди.

Олдин Россия, Ҳиндистон ва Эрондан Тожикистонга тухум импорти тақиқлаган эди.

Ӯтган йили «Тожикстандарт» агентлиги Эрондан келтирадиган товуқ гӯштини ҳам «сифатсиз ва стандартларга жавоб бермаслиги» сабабли мамлакат бозорига киритмаган эди.