Дональд Трамп: "Россия, ҳозирлигингни кўр, Сурияга ракеталар учиб боради"

11.04.2018 | Жаҳон | 3054

Дональд Трамп АҚШ Сурияга янги қуроллар билан зарба бериши ҳақида айтиб, Россияни бунга тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Россия Сурияга йўлланган барча ракеталарни ҳеч қандай истисносиз уриб туширишга ваъда берди. Тайёр туринг, чунки яхши, янги ва юқори технологияли ракеталар кўп бўлади. Ўз халқини заҳарлаётган ва бу ишни мамнуният билан қилаётган ҳайвонни қўллаб-қувватлаш керак эмас», — деб Трамп Twitter’да ёзув қолдирди.

Америка етакчиси АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар совуқ уруш вақтидан ҳам ёмонроқ эканини маълум қилди.