Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ЖЧ саралашини ғалаба билан бошлади!
1.09.2016 22:27,  
1335

Ўйин мезбонларнинг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Бироқ дастлабки хавфли вазият 15-дақиқада содир бўлди. Аҳмедов-Денисов-Рашидов комбинациясидан сўнг Рашидов жарима майдонига тўп узатди, ҳимоячи тўпни сал қолса ўз дарвозасига киритиб юборай деди. 

27-дақиқада Жарима тўпидан узатилган тўпни Ислом Тўхтахўжаев дарвозага йўллади, Алмеҳ ўз ўрнида. Биринчи бўлимда сурияликларнинг 3 нафар футболчиси сариқ карточка олганини айтмаса бошқа айтарли вазият бўлгани йўқ. 

74-дақиқага келиб ниҳоят ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Элдор Шомуродов тўпни жарима майдонига узатди, Одил Аҳмедовнинг зарбасини посбон қайтарди, қайтган тўпни захирадан ўйинга қўшилган Александр Гейнрих дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. 

Учрашув охиригача бу ҳисоб сақланиб қолди ва Ўзбекистон учинчи саралаш босқичини ғалаба билан бошлади. 

Ўзбекистон - Сурия 1:0

1 сентябрь 2016 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Тору Сагара, Хироши Ямаучи, Кимура Хироюки (барчаси Япония)
Комиссар: Тох Сен Ни (Малайзия)

Гол: Александр Гейнрих 74, - 1:0.

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 18.Отабек Шукуров, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 9.Одил Аҳмедов, 7.Азиз Ҳайдаров (14.Жавоҳир Соҳибов, 67), 8.Сервер Жепаров, 23.Элдор Шомуродов, 10.Сардор Рашидов (15.Александр Гейнрих, 56), 11.Игорь Сергеев. 
Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Саламат Қутибоев, 3.Азимжон Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев, 6.Жасур Ҳасанов, 12.Игнатий Нестеров, 13.Давронбек Ҳошимов, 16.Станислав Андреев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жамшид Искандеров. 

Сурия: 1.Иброҳим Алмеҳ, 2.Аҳмад Ал Салеҳ, 3.Моуаиад Ал Ажжан, 5.Омро Ал Мидани, 7.Надим Сабоғ (11.Осама Омари, 62), 8.Омар Харбин, 9.Маҳмуд Ал Мавас, 10.Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин (19.Муҳаммад Рафат Муҳтади, 84), 15.Алаа Ал Шбли, 16.Ҳамид Мидо (20.Холид Ал Мбайед, 69), 18.Зоҳир Ал Медани.
Захира: 22.Шоҳир Ал Шокир, 23.Аҳмад Маданиех, 4.Жиҳод Ал Баоур, 6.Амро Жениат, 12.Тхаер Круома, 13.Юсуф Калфа, 14.Аҳмад Ашкар, 17.Ҳуссайин Ал Жвайед, 21.Нассух Наккдали.

Огоҳлантиришлар: Омро Ал Мидани 26, Зоҳир Ал Медани 39, Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин 42, Аҳмад Ал Салеҳ 82.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан