Қашқадарёда 76 ёшли инсон ўғирликка қўл урди

13.04.2018 | Жамият | 2967

Қашқадарё вилояти, Косон туман ИИБга 27 март куни фуқаро Дилшод Ражабов уйида юз берган ўғирлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Аризачига кўра, шу йил 23 март соат 18:00 дан 22:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс очиқ қолган эшик орқали уйига кириб, пулларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Косон тумани, Пўлати маҳалласида яшовчи пенсионер, 1942 йилда туғилган Жаббор Ражабов содир этганлиги аниқланиб, ушланди.