Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкорлари маълум қилинди
13.04.2018 13:37,  
7

Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкорлари Россия, Қозоғистон ва Хитой бўлиб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинди.

Унда айтилишича, республикада ташқи савдо айланмаси 2018 йил январ-март ойларида 7,9 млрд долларни, шу жумладан экспорт 4,1 млрд долларни ва импорт 3,8 млрд долларни ташкил қилди.

“Ташқи савдо МДҲ давлатлари орасида Россия, Қозоғистон, Беларус, Украина, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари ташқи савдо айланмасида асосий ҳамкорлар ҳисобланиб, уларнинг жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 30,3 %ни ташкил қилди”, — дейилади ҳисоботда.

Ўтган уч ой давомида ташқи савдо айланмасида Россиянинг улуши 18,6%, Хитойнинг улуши 17,4% ва Қозоғистон улуши 7,3%ни ташкил қилган.

Бошқа давлатлар орасида Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Афғонистон, Германия, Латвия, Эрон, Франция етакчи бўлиб, уларнинг улуши 33,4 %ни ташкил қилмоқда.

Жами экспорт ҳажмида энг катта улушга эга давлатлар Хитой (15,3%) ва Россия (11,6%) бўлиб, импорт ҳажмида ҳам ушбу икки давлат етакчилик қилмоқда – Россия — 26%, Хитой — 19,6%,

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми 110,8 млн долларни ташкил қилди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51,7 %га ошди.

Ҳисоботдан маълум бўлишича, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида асосий ҳамкор давлатлар Қозоғистон (умумий ҳажмдан 37,4 %), Афғонистон (13,1 %), Россия (11,8 %), Туркия (5,9 %), Вьетнам (4,9 %), Хитой (3,8 %), Қирғизистон (2,6 %), Эрон (2,4 %) ва Ҳиндистон (2,2 %) ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан