Ўзбекистонда яна бир эркин иқтисодий зона ташкил қилинади

13.04.2018 | Ўзбекистон | 2668

Ўзбекистондан "Сирдарё" янги эркин иқтисодий зона пайдо бўлади. Ушбу ЭИЗ "Жиззах" ЭИЗ филиали қошида Сирдарё вилоятиинг Сирдарё тумани Янгиер шаҳрининг кичик саноат зона ҳудудида ташкил қилинади. Янги ЭИЗ иш фаолияти 30 йил белгиланиб, келгусида узайтириш шарти билан. Шу вақт мобайнида бу ерда махсус солиқ ва божхона режимлари амал қилади.

ЭИЗ барча корхоналари инвестиция ҳажмидан қатъий назар турли муддатларга ер, даромад, мулк ва бошқа солиқларидан, шунингдек мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмаларини ўтказишдан озод қилинади.

Мисол учун, агар инвестор 300 мингдан 3 миллион доллар киритса, шунда 3 йилга (3 дан 5 миллион доллар — 5 йилга, 5 дан 10 миллион доллар — 7 йилга, 10 миллион доллардан ортиқ киритса 10 йилга) имтиёз олади.

Бундан ташқари, корхоналар ЭИЗ фаолиятининг бутун давомига корхоналар томонидан хом-ашё, материаллар ва бутловчи қисмилар олиб кирилганда божхона тўловларидан озод қилинади.

Шавкат Мирзиёев июн ойи ўрталаригача "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича "йўл ҳаритаси"ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 17 та эркин иқтисодий зоналар фаолият кўрсатмоқда. Уларда жами қиймати 512 миллион долларлик 69 лойиҳалар амалга оширилди. Улардан учтаси шу охирги 2 ой ичида ташкил қилинди. Булар "Сирдарё", "Спорт" ва "Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зоналардир.