Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоз Шарифга умрбод сиёсат билан шуғулланишни тақиқлашди
13.04.2018 16:39,  
5

Покистон Олий суди жума куни мамлакатнинг собиқ Бош вазири Навоз Шарифга сиёсий фаолият билан шуғулланишни умрбод таъқиқлади, деб хабар қилмоқда Покистоннинг маҳаллий Dawn нашри.

Нашр хабарига кўра, суд қарори бешала судьялар томонидан бир овоздан тасдиқланган. Илгарироқ Покистон Олий суди Навоз Шарифни "Покистон мусулмон лигаси" партияси етакчилигидан четлаштирган эди.

2017 йилнинг июлида Покистон Олий суди Шарифни мамлакат Бош вазирлиги лавозимидан четлаштирган эди. Навоз Шариф бу лавозимни "Панама ҳужжатлари" эълон қилинганидан аввал уч маротаба (1990-1993, 1997-1999 ва 2013-2017 йилларда) эгаллаган.

Панама ҳужжатлари Бош вазир фарзандлари офшор фирмаларига эгалик қилишганини кўрсатиб берган.

Олий суд комиссияси қошидаги махсус тергов гуруҳи томонидан ўтказилган дастлабки суриштирув ишлари ўтган йилнинг ёз фаслида ниҳоясига етган ва шундан бир оз вақт ўтиб комиссия баёнотига асосланган ҳолда мамлакат Олий суди тергов фигурантларига қарши жиноий иш қўзғатиш қарорини чиқарган эди.

Тергов маълумотларига кўра, Шариф Лондонда кўчмас мулкка эга бўлган, иккинчидан у Саудия Арабистонида Azizia Steel ва Hill Metal компанияларига асос солган ва 16 та офшор компанияларида ўз улушларига эга бўлган.

Навоз Шарифга унинг амалдор сифатида расмий даромад манбаидан ортиқ бўлган активларга эгалик қилиш айблови қўйилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан