Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Йўл қурилишига шунча пул ажратишимизга қарамай йўлларимизнинг сифати жуда ҳам ёмон
13.04.2018 16:44,  
7

Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу кўча замонавий талаблар асосида қайта қурилиб, қатновлар ўртасида хавфсизлик тўсиқлари, энергия тежамкор ёритгичлар ўрнатилган. Икки ёнда яшил ҳудуд барпо этилиб, гуллар ва манзарали дарахтлар экилган. Пиёдалар ва велосипедлар учун йўлаклар ташкил қилинган.

Президент қурилиш сифати ва транспортлар ҳаракатига қулайликларни ошириш юзасидан кўрсатмалар берди. «Йўл қурилишига шунча пул ажратяпмиз. Лекин йўлларимизнинг сифати йўқ, десак адолатдан бўлади. Бу соҳада қурилиш ҳажми, йўл узунлиги ортидан қувмай, аввало сифатга эътибор бериш керак. Бир километр бўлсаям, сифатли қуринглар. Ўнлаб йиллар халқимизга хизмат қилсин, одамлар рози бўлсин», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент йўл қурилиши ва эксплуатациясида ишлатиладиган замонавий техникаларни ҳам кўздан кечирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан