АҚШнинг Сурияга қарши ҳарбий амалиёти давомида берилган ракета зарбаларининг видеоси пайдо бўлди

14.04.2018 | Жаҳон | 3734

АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Суриядаги биргаликдаги ҳарбий амалиёти бошлангандан кейин Дамашқнинг ракеталардан ўққа тутилишининг илк суратлари ва видеоси эълон қилинди. Сурияга қарши ҳарбий амалиёт Вашингтон вақти билан соат 21:00да (Тошкент вақти билан соат 06:00да) бошланган. 

Тасвирда қизил гумбурлаган овозлар ва қизил чақнашларни кўриш мумкин.

Олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияга зарба беришга буйруқ берганди. Унга Буюк Британия ва Франция ҳам қўшилди.

Reuters манбаларига кўра, АҚШ «Томагавк» қанотли ракеталари ёрдамида зарба берган.

Ҳужумдан сўнг Буюк Британия бош вазири Тереза Мей ва Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам баёнот билан чиқди.

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов ушбу мамлакатларнинг ҳаракати жавобсиз қолмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Дамашққа берилган ракета зарбаларининг видеоси пайдо бўлди