Дональд Трамп Сурияда ўтказилаётган операциялар фонида Россияга мурожаат билан чиқди

14.04.2018 | Жаҳон | 3602

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги чиқиши давомида Россияга ҳам мурожаат қилди. Бу ҳақда Euronews маълум қилди.

Суриядаги операция АҚШ, Франция ва Буюк Британия ҳарбийлари иштирокида амалга оширилмоқда.

«Франция ва Буюк Британия қуролли кучлари билан ҳамкорликдаги операция бошланди. Биз бунинг учун уларга миннатдорлик билдирамиз», — деди Трамп телевидение орқали миллатга мурожаатида.

«2013 йилда Россия президенти Владимир Путин ва унинг ҳукумати бутун дунёга Сурияда кимёвий қурол йўқ қилинишини кафолатлаши ҳақида ваъда берди», - дея айтиб ўтди Трамп.

Бироқ, АҚШ президентининг фикрича, қурол йўқ қилинмаган.

«Асаднинг яқинда амалга оширган ҳужуми ва бугунги реакция – Россия ўша ваъдани бажара олмагани натижаси. Россия бир қарорга келиши керак: қоронғу йўлдан кетишда давом этадими, ёки бошқа давлатлар билан бирга барқарорлик ҳамда тинчлик ўрнатилишига кўмак кўрсатадими», - дея қўшимча қилиб ўтди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Дума шаҳрида кимёвий ҳужум амалга оширилганига оид хабарлар пайдо бўлганидан бир ҳафта ўтиб Сурияга зарба бериш ҳақида қарор қабул қилди.