Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин дарғазаб. У Сурия бўйича баёнот берди
14.04.2018 14:52,  
3

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, АҚШ ўз иттифоқчилари билан Суриядаги ҳарбий ва фуқаролик объектларига БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциясисиз авиазарбалар бериб, БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди ва ракета зарбаларини қатъий қоралайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Ўн тўртинчи апрель куни АҚШ ўз иттифоқчилари кўмагида Сурия Араб Республикасининг қуролли кучлари ва фуқаролик инфратузилмаси объектларига ракета зарбаларини берди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг санкциясисиз, БМТ Низомини бузган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларига зид равишда суверен давлатга қарши тажовкузкорлик акти юз берди, Сурия эса терроризм билан курашда энг олдинги ўринларда турибди», - дея маълум қилган Путин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия ҳукумати АҚШ, Британия ва Франция ракета зарбалари нишонига айланган ҳарбий объектларни аввалдан эвакуация қилишга улгургани, бу борадаги огоҳлантирув Россия томонидан берилгани хабар қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан