Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Nokia яна оддий телефон чиқаради. Буниси смартфон эмас
2.09.2016 10:16,  
21

Хитойнинг TENAA оператори сертификатига кўра, Nokia компанияси компанияси оддий телефон ишлаб чиқармоқчи деб хабар беради Likeit.uz.

У RM-1187 деб номланган ва унда 16 мегабайт оператив хотира (RAM), 1025 мА·соат қувватга эга батарея, 16 мегабайт доимий хотира (+64 гигабайтгача МиcроСД ўрнатиш мумкин), олд ва орқа камера ўрнатилган бўлади.

Телефоннинг ўлчамлари 118×50×13,5 миллиметр бўлиб, у икки СИМ-картада ишлай олади. Орқа камерасида эса вспишкаси ҳам мавжуд.

У смартфон эмас, шу боис, ярмини тугамалар эгаллаган. Телефон оқ, қора ва кўк рангларда ишлаб чиқарилади. Сотувга чиқиш санаси эса ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Нокиа компанияси иккита Андроид смартфонини ишлаб чиқариши ва улар йил охирида тақдим этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Яқин ўтмишда телефон ишлаб чиқарувчилар қироли бўлган компания яна қайтмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан