Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга Волга дарёси минтақасидан яна бир совуқ ҳаво оқими келмоқда
15.04.2018 13:01,  
7

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 15—16 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон томондан нам ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда. 16 апрель куни кечаси республика ҳудудига Волга дарёси минтақасидан нисбатан совуқ антициклон кириб келади, деб ёзмоқда UzNews.

15—17 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши мумкин.

15—16 апрель кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15 даража, кундузи эса +15…+20 даража бўлиши кутилмоқда.

17 апрелда ҳаво ҳарорати кечаси +5…+10 даражагача, кундузи эса +13…+18 даражагача пасайиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан