Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Биз 20 йил орқада қолиб кетдик. Ҳамма соҳа бўйича”
16.04.2018 01:53,  
9

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг хориждаги нуфузи қўшни давлатлар билан муносабатга ҳам боғлиқ эканини билдирди. 13 апрель куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида вилоят фаоллари иштирокида ташкиллаштирилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳолатини баҳолаб ўтди.

Йиғилиш давомида Президент Шавкат Мирзиёев қуйидагиларни таъкидлади:

“Бугун ҳам мана шу селекторда ўтирганлар, мен биламан кимдир сизларни тайёрлаган бўлиши мумкин. Тайёрламанглар ҳеч кимни. Қандай оғир савол бўлса ҳам, саволни эшитишга келганман. Вазиятни яхши қилишга келганман. Баландпарвоз гап, қарсакка, мақташга келганим йўқ. Биз мақтайвердик, қарсак чалавердик, баланпарвоз гап гапиравердик, 20 йил орқада қолиб кетдик. Ҳамма соҳа бўйича”.

Йиғилишда, шунингдек, эътибор кўзбўямачиликка эмас, натитижага қаратилиши, бундай даврлар ўтиб бўлгани таъкидланди. Шу боис Президент ўтаётган вақтни бой бермай дадил қадамлар билан тараққиётга қадам қўйишга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан