Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Telegram ишламай қолди
17.04.2018 14:39,  
7

Россияда блоклана бошлаган Telegram мессенжери Ўзбекистонда ҳам ишламай қолди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мессенжернинг ишламаётганидан шикоят қилди.

Кеча, 16 апрель куни провайдерлар Россия ҳудудида Telegram мессенжерини блокировка қилишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Россияда «Telegram» блокланиши билан боғлиқ ишлар тобора қизиқ тус олмоқда. Роскомнадзор мессенжернинг барча IP-манзилларини ёпишга уринар экан, охир-оқибат вазиятни назорат қила олмай қолди

Маълум бўлишича, «Telegram» дастурчилари блоклашни четлаб ўтишнинг турли механизмларини фаоллаштирган ва ҳар 15 дақиқада IP-манзилларни янгисига алмаштириб турган. Бу IP-манзиллар «Amazon» компанияси маълумотлар базасидан олинган. Автоматик алгоритмлар билан курашишдан маъни йўқлигини тушуниб етган Роскомнадзор «Amazon»га тегишли 655 352 манзилни олдиндан «қора рўйхат»га қўшиб қўйган.

Жаҳл остида қилинган бу иш оқибатида Россияда минглаб сайтлар ишламай қолган. Роскомнадзор бу манзилларнинг аксарияти қонуний мақсадларда ишлатилишини ҳисобга олмаган. Натижада нафақат турли сайтлар, балки гипермаркетлар кассалари, йирик банклар сервислари, хусусий клиникалар сайтлари, тўлов тизимлари ва бошқа сервислар ишдан чиққан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан