Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов Хитойга ташриф буюрди
17.04.2018 14:44,  
9

Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги делегация айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг Чунцин шаҳрида бўлиб турибди. 

20 апрелга қадар давом этадиган ушбу ташриф Тошкент вилояти ва Чунцин шаҳри муниципал ҳукумати ўртасида халқаро, ташқи иқтисодий, савдо алоқалари, илм-фан, технологиялар, бунёдкорлик, ижтимоий ва маданий соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги делегация 17 апрель куни Хитой пойтахти Пекин орқали Чунцин шаҳрига етиб келди. Юқори даражада кутиб олинган вилоятимиз делегацияси вакиллари  шу куннинг ўзида “Чунцин Ганчэн” саноат парки ва “Jontia Energy Group Co.LTD” энергетик корпорацияси фаолияти билан яқиндан танишди.

Тошкент вилояти делегацияси ташрифнинг иккинчи куни – 18 апрелда ўз ишини давом эттириб, Савдо-иқтисодиёт форуми ва икки томонлама учрашувларда қатнашади. Шунинг кун тартибидан “Хайфу” фармацевтик компанияси фаолияти билан танишиш, Чунцин мэрияси раҳбарияти билан учрашув ва ўзаро ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжатларни имзолаш маросими ҳам ўрин олган. 

19 апрель куни делегация аъзолари “Zonshen Industrial Group Co.LTD” корпорацияси ва Чунциндаги Цзюлупо туманидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шу куни Цзюлупо тумани ва Тошкент вилояти шаҳарларидан бири ўртасида  икки томонлама келишув имзоланиши ҳам режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан