Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Terabayt.Uz – инновацион янгиликлар олами!
17.04.2018 17:12,  
39

2015 йилда Ўзбекистоннинг Миллий “UZ” доменида илк маротаба ахборот технологиялари соҳасини ёритишга ихтисослашган Тerabayt.Uz сайти ўз фаолиятини бошлади. Юртдошларимизни рақамли технологияларга оид билимлар, коммуникация воситаларидан фаол ҳамда унумли фойдаланиш сирлари билан яқиндан таништириш ушбу нашрнинг бош мақсади ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб Тerabayt.Uz Ўзбекистондаги ахборот-коммуникация технологиялари янгиликларини мунтазам ёритувчи биринчи рақамли сайтга айланди. Бунда қуйидаги аҳамиятли жиҳатлар муҳим ўрин тутади.

Тerabayt.Uz нашри:

- Сизни жаҳон электроника саноати, жумладан мобил гаджетлар, телевизорлар, камералар, аксессуарлар ва янги технологияларга, инновацион ихтироларга оид энг сўнгги янгиликларидан тезкор таништиради;

- тақдим қилинган энг сўнгги моделлардаги смартфон, планшет, ноутбук ва компьютерларнинг, электрон девайсларнинг ўзига хос жиҳатларини тезкорлик билан ёритиб боради;

- халқаро ва маҳаллий электроника, маиший техника бозорларидаги нарх-наво билан мунтазам равишда таништиради;

- электроника воситаларидан, мессенжер ва ижтимоий тармоқлар ҳамда компьютер, мобил операцион тизимлардан, шунингдек иловалардан фойдали ва хавфсиз фойдаланиш йўлларини ўргатади;

- смартфон танлашда аҳамият қаратиш зарур бўлган жиҳатлар билан таништиради ва қалбаки маҳсулотлар харид қилишнинг олдини олиш юзасидан зарур маслаҳатларни беради;

- жадал оммалашаётган смартфон ва бошқа турдаги девайсларнинг батафсил тавсифлари, шарҳ ҳамда рейтингларини ёритиб, шакллантириб боради.

Шу билан бирга, Сиз Тerabayt.Uz ёрдамида Хитойнинг энг оммабоп савдо платформаларидан харидларни амалга оширишингиз ҳам мумкин.

Бугунги кунда Тerabayt.Uz нашрини Facebook тармоғида 25 мингдан зиёд, Telegram мессенжерида 13 мингдан ортиқ ўқувчилари, Instagram тармоғида 76 мингдан ошиқ кузатувчилари мавжуд.

Ўқувчиларга қулайлик яратиш ҳамда сайтга тез ва осон киришларини таъминлаш учун энг сўнгги технологик имкониятларни назарда тутган ҳолда, Тerabayt.Uz нашрининг мобил иловаси ҳам ишлаб чиқилган. Мазкур илова Google Play дўконида 5 минг маротаба юкланган ҳамда ундан фойдаланиш қулайлиги 4.7 балл (5 баллдан!) билан баҳоланган.

Тerabayt.Uz сайти таҳририяти ўзининг кўп минг сонли ўқувчилар аудиториясини ахборот технологиялари оламидаги энг қизиқарли, долзарб ва фойдали материаллар билан холис ҳамда тезкор таъминлаб бориш мақсадида мунтазам изланиш ва ҳаракатда.

Рақамли платформага кўчаётган хизматларнинг фаол фойдаланувчиси, электроника саноати фойдаланувчиси, замонавий девайс ҳамда гаджетлар харидори сифатида Сиз ҳам Тerabayt.Uz ўқувчилари сафига қўшилинг, технологик янгиликлар, фойдали тавсия ҳамда керакли билимларни ўзбек тилида мунтазам мутолаа қилиб боринг!

Сайт манзили: www.terabayt.uz

Facebook: www.facebook.com/terabaytuz

Telegram: https://telegram.me/terabaytuz

Instagram: www.instagram.com/terabaytuz

E-mail: [email protected]

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан