Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилояти ҳокими: Олдинги сиёсатда пахтага олиб чиқмаса, ишдан олардик
18.04.2018 00:17,  
18

17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши Ўктам Барноев пахта теримига мажбуран жалб қилиш эски сиёсат талаби бўлганини айтди.

Йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий соҳа вакилларини мажбурий меҳнатга жалб этилишига чек қўйиш юзасидан берган топшириқлари ҳақида сўз борган.

Бош вазир Абдулла Арипов тадбирда ўқитувчи ва шифокорларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши одатий ҳолга айланиб қолгани ҳақида куйиниб гапирган ва бу борада вазирлар (халқ таълими вазири) Иноятов ва (соғлиқни сақлаш вазири) Шодмонов ҳеч қандай чора-тадбирлар кўрмаганини айтган.

Сўнг, вилоятлар раҳбарлари бирин-кетин виодеконференс мулоқотга чиқиб, вилоятда жамоат ишлари жамғармаси томонидан ажратилган маблағнинг сарфланиши, ижтимоий соҳа ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилишига чек қўйиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида ҳисобот берган.

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқиб, аввалги сиёсатда мажбурий меҳнатга олиб чиқиш оддий ҳол бўлганини айтган.

"Олдинги сиёсатда пахтага олиб чиқмаса, ишдан олардик. Ҳозирги сиёсатдан бундай эмас. Шу боис вилоятда жамоат ишларига ишсиз фуқаролар жалб қилинмоқда, шартнома қилиниб пуллари тўланмоқда", деган у.

Бош вазир Абдулла Арипов унинг айтганларини қўллаб-қувватлаган: "Ҳақиқатан ҳам аввалги сиёсатда ўзимиз пахтага чиқишига ўзимиз мажбур қилардик. Ўзимиз бош бўлганмиз бунга. Замон ўзгарди, сиёсат ўзгарди. Бугун мажбурий меҳнат иллатига йўл қўйиб бўлмайди", деб қайд этган Арипов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан